Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коррупция – тараққиёт кушандаси

Самарқанд вилояти архив иши бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган шу мавзудаги тадбирда давлат хавфсизлик хизмати, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари ҳамда туман давлат архиви ходимлари иштирок этди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун янги босқичда давом эттиришда муҳим ҳуқуқий асос бўляпти.

- Тадбир давомида коррупция ва унинг жамиятимиз тараққиётига зарари ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлдик, - дейди Самарқанд тумани давлат архиви директори Д.Қодиров. – Қолаверса, бизга мурожаат қилаётган фуқароларни эшитишимиз, уларнинг муаммоларини мавжуд имкониятларимиздан келиб чиқиб, ўз вақтида ҳал этишимиз ҳам коррупция ҳолатларининг олдини олишда муҳим саналади.

Сўзга чиққанлар соҳада онлайн ҳужжат юритувлари йўлга қўйилиши, шахс омили иштирокининг чекланиши тизимда коррупцион ҳолатларнинг юқори даражада бартараф этилишини таъминлашини алоҳида таъкидлади.

Сулаймон МАРДИЕВ.