Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коррупцияга қарши қандай курашамиз?

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида "Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!" мавзусидаги иншолар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни олдидан ўтказилган мазкур танлов ўрта махсус ва халқ таълими муассасалари ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ташкил этилди.
Танловнинг биринчи босқичида 750 нафардан ортиқ номзод қатнашиб, 79 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичида иштирок этди.

Натижага кўра, ўқувчилар ўртасида ўтказилган танловда биринчи ўринни Каттақўрғон шаҳри 17-ИДУМ 11-синф ўқувчиси Рухшона Баҳодирова қўлга киритди. Иккинчи ўринни нурободлик Шаҳзода Ўролова, учинчи ўринни эса яна бир каттақўрғонлик ўқувчи Наргиза Ҳасанова эгаллади.

Талабалар орасида биринчилик Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали педагогика ва тилларни ўқитиш факультети 2-босқич талабаси Шалола Ўрозовага насиб этди. Кейинги ўринларни Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали талабаси Одинахон Турғунова, Ўзбекистон – Финландия педагогика институти талабаси Меҳрангиз Исломова қўлга киритди.