Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўрсатилаётган юридик хизматлар талабга жавоб берадими?

Паст Дарғом тумани адлия бўлимида юридик хизмат фаолиятига оид қонун ҳужжатларига риоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, шартномавий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш сифати юзасидан семинар ўтказилди.

Тумандаги корхона ва ташкилотлар юридик хизмати, адлия бўлими, иқтисодий суд ходимлари иштирок этган тадбирда дастлаб соҳага оид қонунчиликка киритилган қўшимча ва ўзгартишлар хусусида сўз юритилди. Қайд қилинганидек, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига етказишда соҳа ходимларининг ходимининг ўрни беқиёс.

Шунингдек, семинарда сўз олганлар шартномавий муносабатлар ва даъво ишларини юритишнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида тўхталди. Бундан ташқари, семинар иштирокчилари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, бу борада учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда суд идоралари, адлия бўлимлари ва прокуратура органларининг ташкилотлар юридик хизматлари билан ҳамкорлиги, шу жумладан, юридик хизмат фаолиятини янада кучайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли таклифлар билдирилди.

Луқмон Асатов,

Паст Дарғом тумани иқтисодий суди раиси.