Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кучли қор 80 йилда биринчи бор Мадридни "фалажлади"

Испания пойтахти Мадридда 8 январь куни бошланган кучли қор Барахас халқаро аэропорти фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Twitterда аэропортлар бошқармаси эълон қилди.

Мадридда сўнгги 80 йил ичида энг кўп қор ёққани туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Шу муносабат билан аэропорт кўриниш даражаси яхшилангунга қадар фаолиятини тўхтатди. Бундан ташқари, мамлакатда юзлаб йўлларда транспорт ҳаракати қийинлашди, баъзи магистраль йўллар ёпилган ва темир йўл ҳаракати қисман тўхтатилган.

Ҳукумат маҳаллий аҳолидан уйда қолишни сўрашмоқда. Испания метеорология агентлиги ушбу об-ҳаво ҳолатини тарихий деб таъкидлади.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.