Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Lacetti” уч пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди

Тошкент шаҳри Сергели туманида бирйўла уч инсоннинг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 16 февраль куни соат 07:30 ларда Сергели тумани, Чоштепа кўчасида Янгийўл туманида яшовчи О.А. “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўл четида жойлашган уйнинг деворига урилган.

Шундан сўнг Янгийўл туманида яшовчи Р.Ш. “Lacetti” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб, “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситаси олдида турган пиёдаларни уриб юборган.

Оқибатда пиёдалар - 77 ёшли С.И. ва 60 ёшли М.Н. воқеа жойида, 61 ёшли Д.Р. эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.