Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маҳалламиз идораси қачон таъмирланади?

Бизнинг Иштихон туманидаги Ғофур Ғулом номли маҳалла фуқаролар йиғини биноси бир неча йилдан буён таъмирга муҳтож.

Газета, радио, телевидение орқали Самарқандда бир йилда юзлаб маҳалла бинолари янги қурилаётгани ёки таъмирланаётганини эшитиб, ҳавас қиламиз. Бу масалада ёрдам сўраб бир неча бор турли идораларга мурожаат қилдик. Бироқ мени ўйлантирган жиҳат - маҳалла раисларида ташаббускорлик, таклиф билдириш ҳаракатлари етишмаётгандек.
Ҳозир маҳалла идораси бошқа бинонинг иккинчи қаватида жойлашган. Бу ерга кексалар чиқолмайди, автомобиль ҳаракати кўп, йўл таъмирланмаган. Бизнинг маҳалламиз идораси замонга қачон мос бўларкан, деб келиб-кетамиз...

Қаҳрамон Номозов,
Иштихон тумани, Ғ.Ғулом номли маҳалла фаоли.