Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Макаронка" кўчасида сув тўпланмаслигининг чораси кўрилмоқда

Самарқанд шаҳридаги Курчатова - халқ орасида "Макаронка" номи билан аталадиган кўчада кечаги сурункали ёмғирдан кейин сув тўпланиш ҳолати кузатилди.

Бундан кейин бу каби сув тошиб кетмаслиги бўйича вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар бошқармалари, сув хўжалиги ҳамда ободонлаштириш бошқармаси билан биргаликда айрим ноқонуний уй ва қурилмаларни буздириш, бунинг натижасида Сиёбча ариғининг сув ўтказиш имкониятини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Яқин кунларда бу муаммо тўлиқ бартараф этилади.