Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Макрон коронавирусга чалинди

Франция президенти Эммануэль Макрон коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда Reuters Елисей саройи маълумотига асосланиб ёзади.

Унда COVID-19 тест натижалари ижобий чиққанлиги маълум бўлди. Макрон камида бир ҳафта давомида изоляцияда бўлади. Бу вақт ичида президент масофадан туриб ишлайди.

3 декабрь куни Франциянинг собиқ президенти ва «Катта еттилик» асосчиси Валери Жискар 94 ёшида коронавирус туфайли вафот этди. Сентябрь ойида республиканинг собиқ президенти Париждаги Жорж Помпиду касалхонасида енгил ўпка инфекцияси билан касалхонага ётқизилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда коронавирус билан касалланган 2,4 миллион киши бор. 59 мингдан ортиқ одам COVID-19 пневмонияси оқибатида келиб чиққан асоратлар туфайли вафот этди.