Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Мактабда шахмат" лойиҳаси: 105 мактаб шахматга ихтисослаштирилади

‼️ Бу ҳақда Президентимизнинг 2021 йил 14 январдаги "Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, мактабларда ўқувчилар ўртасида шахматни кенг тарғиб қилиш ва ўргатишга бағишланган давра суҳбатида Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси  бошлиғи, вилоят шахмат федерацияси раиси З.Шодиева айтиб ўтди.

Тадбир

♟ Вилоят шахмат федерацияси, вилоятдаги шахмат, жисмоний тарбия ва спорт уюшмалари раҳбар-ходимлари иштирок этган мулоқотда "Мактабда шахмат" лойиҳаси ва мазкур лойиҳани тизимли равишда йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

⏱ "Мактабда шахмат" лойиҳаси доирасида умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиларини шахматга ўқитиш, қамровни йилдан-йилга ошириш кўзда тутилган. Шу мақсадда вилоятдаги 105 та мактабни шахматга ихтисослаштириш, мактаблар ўртасида турнирлар ўтказилиб, энг сара шахматчиларни тайёрлашга эътибор қаратилади.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.