Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабларда кимлар дарслик билан бепул таъминланади?

Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфларини, кам таъминланган оила фарзандларини бепул ҳамда қолган ўқувчиларни ижара тизими асосида дарсликлар билан таъминланиши учун алоҳида саъй-ҳаракатлар олиб боради.

Адлия вазирлиги мактабларда кимлар дарсликлар билан бепул таъминланиши ҳақида маълумот берди:

“Биринчи синф, “Меҳрибонлик” уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади”.

Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.