Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мамлакатимиз ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, жорий йилнинг 10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади.

10-12 сентябрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

11 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин.

11 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, 12 сентябрда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.

11-12 сентябрда республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 10-13° гача, кундуз кунлари 25-28° гача пасаяди.