Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марғилондаги ёнғинда 61 ёшли она тириклайин ёниб кетди

Бугун, 15 август куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Шолдирама МФЙ Муқимий кўчасидаги 29-уйда ёнғин чиққан. Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги хизматининг матбуот хизмати хабар қилди.

Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 11:34 да етиб бориб, соат 11:39 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 12:45 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин хақида кеч хабар берилганлиги сабабли, жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга етиб келганида, ёнғин майдони кенгайиб кетгани маълум бўлган. Аланга қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган. 

Ёнғин оқибатида уйнинг 200 кв.метр майдонда томи, ички қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ачинарлиси, ёнғинни бартараф этиш вақтида уй эгасининг онаси II гуруҳ ногирони 1958 йилда туғилган фуқаро М.Т.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.