Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий Осиё давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлат раҳбарлари давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, кўп миллатли Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тиладилар.

Давлат раҳбарлари қардош мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.