Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

МИБ пахта тозалаш заводидан 3 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигини ундириб берди

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг суд ҳужжатига асосан қарздор “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖдан ундирувчи Пахтачи туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 3 млрд. 569 млн. 694 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими хабар бермоқда.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖнинг ҳисоб-рақамига банд солиниб, мутасадди идораларга сўров хатлари юборилди.

Қарздорнинг “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖга тегишли бўлган ҳисоб-рақамлари банд солингач ва пул маблағларини хатлаб, “АТБ Агробанк” туман филиали раҳбариятига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 232-233-моддаси талаблари тушунтирилган ҳолда вақтинча сақлаш учун топширилди.

Ҳозирда қарздор “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖнинг туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 3 млрд. 569 млн. 694 минг сўм солиқ қарзи ундирилди, дейилади хабарда.