Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Миллий гвардия бошқарма бошлиғи кубоги” ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти TAEKWONDO-ITF федерацияси билан ҳамкорликда Тойлоқ туманидаги БЎСМда спортнинг таэквндо туридан Самарқанд “Миллий гвардия бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Унда 2004-2017 йиларда туғилган Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятлари ўғил-қизлари ўртасида 12 та вазн тоифасида баҳслашди.

Мусабақа натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин самаркандлик ёшларга, иккинчи ўрин фарғоналик ёшларга ва учинчи ўрин Сирдарё вилояти ёшларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчилари томонидан муносиб тақдирланди.