Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мингтепа ва Хўжамазгил маҳаллалари қачон обод бўлади? Булунғурлик мутасаддилар ҳолат юзасидан жамоатчилик саволларига жавоб берди

Қайд этилган маҳаллаларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида кенг кўламли ишлар белгиланган. Жамоатчилик эшитувида бу борада аниқланган айрим муаммоли ҳолатлар атрофлича муҳокама қилинди.

Дастурга кўра, икки маҳаллада 18,9 километр ички йўллар, 9,5 километр ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими таъмирланиши, 4,4 километр электр узатиш тармоқлари ва 2 та трансформатор янгиланиши режалаштирилган. Шунингдек, 4 километр ирригация ва мелиорация объектлари яхшиланиши, 3 километр пиёдалар йўлаклари қурилиши кўзда тутилган. Маҳаллардаги умумий ўрта таълим мактаблариининг мавжуд биноларини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча бино қуриш белгиланган.

Мониторинг натижаларига кўра, дастур доирасида муайян ишлар амалга оширилган. Бироқ, Мингтепа маҳалласида 2 та автобекат қуриш назарда тутилган бўлса-да, бугунги кунгача қурилмаган. Негаки, тегишли ташкилотлардан рухсат олган ташаббускорларга туман ҳокимлиги томонидан бекат қуриш учун бошқа жой тавсия қилинган. Шунингдек, 1,5 километр пиёдалар йўлагининг қинғир-қийшиқ ҳолатда 830 метр қурилган.

Бирлик қишлоғидаги дастур доирасида асфальт ётқизилиши лозим бўлган 2,7 километр қисми аҳолининг фикрича ёмон ҳолатда эмас. Маҳалла раиси ва ҳудуддан туман Кенгашига сайланган депутатнинг йўлнинг баъзи жойларини (500 метр) таъмирлаб, қишлоқни айланиб келувчи тупроқ йўлга тош тўшаб асфальт қилинса халқ учун фойдали бўлади.

Йиғилишда бу каби таклифлар билан бирга қайд этилган муаммоли масалалар юзасидан туман мутасаддиларининг аниқ жавоблари олинди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чоралар белгиланди.

Мисол учун, жамоатчилик мониторинги давомида аниқланган масалалар тегишли тартибда вилоят ҳокимлиги ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясига таҳлилий материаллар киритишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби жамоатчилик назорати тадбирлари жойлардаги камчиликларни кўрсатиш ёки танқид қилиш эмас, қўйилган вазифаларни ўз вақтида, лозим даражада ижро этилишини таъминлашга кўмаклашишга қаратилган. Ўз навбатида барчанинг саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, амалга оширилаётган ўзгариш ва ривожланиш жараёнларини кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси.