Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

МСК: Вафот этган кишининг депутатликка номзодлар рўйхатига тушгани ҳолати ўрганилмоқда

Бахтиёр Насимов facebook‘даги саҳифасида 2 йил аввал вафот этган танишини депутатликка номзодлар рўйхати орасида кўриб қолганини ёзган эди.

Марказий сайлов комиссияси ушбу ҳолат бўйича ўрганишни бошлаганини маълум қилди:

"Марказий сайлов комиссияси бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган, бир неча йил олдин вафот этган шахснинг депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинганлиги ҳақидаги тахминий хабарларга муносабат сифатида бу маълумотнинг ҳаққонийлигини текшириш юзасидан иш бошлаганини маълум қилади.

Марказий сайлов комиссияси қисқа вақт ичида жамоатчиликка текширув натижалари ҳақида хабар беради”.