Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун мушакбозлик муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойишига кўра, Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган мушакбозлик тадбири сабабли бугун соат 20:00 дан 23:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати тўхтатилади:

Ибн Сино кўчасининг Афросиёб кўчаси билан кесишган қисмидан, Даҳбет кўчаси билан кесишган қисмигача;

Шоҳи Зинда кўчасининг Даҳбет кўчаси билан туташган қисмидан, Амиршох Мурод кўчаси билан туташмасигача бўлган қисми;

Воҳид Абдулло кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан туташган қисмидан Ҳазрати Хизр мажмуасигача бўлган қисми;

Мароқанд кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан туташган қисмидан, “Сиёб деҳқон” бозоригача бўлган қисми;

Ислом Каримов кўчасининг Шоҳи Зинда кўчаси билан туташган қисмидан, Ҳазрати Хизр мажмуасигача бўлган қисми;

Имом Бухорий кўчасининг Чорраҳа кўчаси билан кесишган қисмидан, “Сиёб деҳқон” бозоригача бўлган қисми.