Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мухбир бўлишни истайсизми?

“Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда таҳририят қошидаги “Журналистик маҳорат маркази”нинг навбатдаги ўқув курсига тингловчиларни қабул қилади.

Унга олий ўқув юртларининг юқори курсларида таҳсил олаётган ёки битирган, журналистикага қизиқувчи ёшлар танлов асосида қабул қилинади.

Танлов диктант ва эркин ижодий иш ёзиш орқали амалга оширилади.

Ўқиш жараёнида:

- журналистика маҳорат сирлари;

- давлат идораларида ахборот хизматлари ишини юритиш;

- интернет-журналистикаси юзасидан сабоқ берилади;

- оммавий ахборот воситалари таҳририятларида амалий машғулотлар;

- ижодий семинарлар;

- тажрибали журналистлар билан мастер-класслар ташкил этилади.

Ўқиш 2019 йил ноябрь ойининг 21 санасидан 2020 йил 20 апрелга қадар давом этади.

Машғулотлар тингловчилар имкониятларидан келиб чиқиб, ҳафтада икки кун олиб борилади. Унда тажрибали журналистлар, тегишли соҳалар мутахассислари машғулотлар ўтади.

Курсни муваффақиятли битирганларга сертификат ҳамда ижодий жамоаларда ишлаш учун тавсия берилади.

Марказда ўқиш бепул.

Ўқиш истагида бўлганлар 2019 йил 15 ноябрга қадар “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририятига (Самарқанд шаҳри Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй, телефонлар: 233-91-51, 233-91-58, 233-91-69, E-mail: [email protected]) мурожаат қилишлари мумкин.