Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпай тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Тожиддин Эшназаров: Жиноятчиликни камайтириш эмас, унинг олдини олиш муҳим

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Нарпай тумани ИИБ ходимлари томонидан «Антитеррор тозалаш», «Тун», «Спитамен», “Арсенал”, “Қидирув”, «Давомат», «Назорат», «Тонг» ва «Комплекс» каби профилактик огоҳлантирув, тезкор қидирув тадбирлари ўтказилгани сабаб туман ҳудудида содир этилган жиноятларни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайтиришга эришилди.

Жумладан кейинги 10 ой давомида туман ҳудудида жами 97 та жиноят содир этилган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида 134 та жиноят содир этилган. Бу 37 тага, яъни 27,6 фоизга камайганини кўрсатади.

Шунингдек, барча турдаги унча оғир бўлмаган жиноятлар 37 тадан  31 тага, оғир турдаги жиноятлар 15 тадан 7 тага, ўта оғир турдаги жиноятлар 4 тадан 2 тага камайди.

Жиноят қидирув йуналиши бўйича барча тардаги жиноятлар 74 тадан 56 тага камайган бир вақтда, афсуски, қасддан одам ўлдириш 2 тага, босқинчилик 1 тага ошган. Йўл-транспорт ҳодисалари 21 тадан 11 тага камайган бўлса-да, ўлим билан тугаган йўл-улов ҳодисаси 16 тани ташкил қилиб, 5 тага кўпайган.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, кам бўлса ҳам жиноят содир этилдими - бу бизнинг муаммомиз. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни камайтиришнигина эмас, уларнинг олдини олиш, содир этилмаслиги учун курашишимиз керак. Бунга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорлиги орқали эришилади.