Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпай туманида алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Нарпай тумани бўлимлари томонидан ИИБ билан тезкор тадбир ўтказилди.

Аниқланишича, “Зирабулоқ” МФЙда яшовчи фуқаро У.И. ўз уйида яширин цех ташкил қилиб, турли алкоголь маҳсулотларини "QARATAW" номли алкоголь маҳсулотининг бўш шишаларига қуйиб, ушбу бренд остидаги қўлбола маҳсулотларни “Мирбозор” деҳқон бозори атрофида сотиб келган.

Ушбу хонадондан умумий қиймати 215,5 млн сўмлик 8 555 дона турли хил номдаги алкоголь маҳсулотлари, 1 455 дона акциз маркалар ва асбоб ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.