Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпай ва Пахтачидаги иккита оилавий корхона қарийб бир миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.O.” оилавий корхонаси раҳбари пайвандлаш ва бошқа ускуналарни тўғридан-тўғри электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани натижасида давлат ва жамият манфаатларига 830,3 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Худди шундай, Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро И.Б. ўз хонадонида тошни кесиш, ишлов бериш ва пардозлаш хизматини кўрсатиш учун “Ф.Б.” оилавий корхонасини ташкил этиб, тегирмон ва бошқа ускуналарни ўрнатиб, электр таъминоти корхонаси рухсатисиз 133,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.