Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпайда каптарларни ноқонуний овлаётган фуқаро жаримага тортилди

Кеча, 1 ноябрь куни Нарпай туманидаги Қозикент маҳалласи ҳудудида фуқаро Р.С. ноқонуний ов қилаётган вақтда туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Фуқаро Р.С.нинг ўзига тегишли бўлган “Т03-БМ” русумли ов милтиғи (Миллий гвардиянинг рухсатномаси, ов йўлланмасига эга, 7 дона ўқ, 1 дона бўш патрон) билан қишлоқ хўжалиги ерларида, ҳосилдан бўшаган майдонда, ов йўлланмасининг тегишли устунларини тўлдирмасдан каптарларни овлаётгани аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Р.С. ов қилиш, балиқ овлаш қоидаларини бузганлиги учун МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари (1 миллион 115 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 4-, 33-моддаларини бузганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баробари (115,5 минг сўм) миқдорида зарар ҳисобланиб, далолатнома тузилди.

Санжар САДУЛЛАЕВ.