Нарпайда ўтин учун 4 туп тут дарахти кесиб ташланди
- 30.11.2021 17:40
- 122
- Самарқанд

Нарпай тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси давлат инспекторлари "Ипак йўли" маҳалласи ҳудудида ўтказган кузатув рейди давомида юқоридаги ҳолатга дуч келган. Бу ҳақда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур маҳаллада яшовчи Ю.А. “Йўлдош-Тошназар” фермер хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтувчи хўжалик ариғи чекка қисмида ўсиб турган 4 туп тут дарахтини ўтин қилиш мақсадида ноқонуний равишда кесиб ташлаган.
Унга нисбатан базавий ҳисоблашнинг 5 баробари, яъни 1 350 000 сўм миқдорида жарима белгиланган. Шунингдек, ўсимлик дунёсига етказилган зарар 12 420 000 сўм ҳисобланиб, ундириш чоралари кўрилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
«Морро Касл» ҳалокати
- Кеча, 22:34
- Ўқинг, қизиқ!
Беминнат ҳуқуқий ёрдам кўрсатамиз
- Кеча, 18:11
- Тижорат
Накуртда адабиёт байрами бўлди
- Кеча, 15:57
- Мутолаа