Нарпайда қалбаки АҚШ долларини ўтказган шахслар ушланди
- 21.01.2025 17:53
- 482
- Жиноят ва жазо

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаролар О.Э. ва Ж.С. ўзаро тил бириктириб, “Мирбозор бозори” МЧЖ ҳудудида “Paynet” хизмати билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар О.Ж. ва Д.Р.нинг шохобчасидан бошқа фуқароларнинг пластик картасига жами 5,6 миллион сўм пул ўтказиб, эвазига қалбаки 500 АҚШ долларини берганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ғазо сектори Фаластин маъмуриятига топширилади
- 1 соат аввал
- Хориж
«Окахоннинг командаси». Ҳажвия
- Кеча, 14:30
- Мутолаа
Ибратли ҳикоя: Оёқ остидаги бахт ва бахтсизлик
- 16/02, 10:11
- Мутолаа