Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпайлик ўқувчи “Афросиёб” поезди ойнасига шикаст етказди

Шу йилнинг 3 январь куни соат 17:10 да Самарқанд вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига бошқарманинг йўловчи поездларни кузатиш бўлими навбатчиси  “Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган “Афросиёб” тезюрар йўловчи поездига номаълум кимса бирор жисм улоқтиргани ҳақида хабар берди.

Олиб борилган тезкор суриштирувга кўра, бу ҳолат “Зиёвуддин-Зирабулоқ” темир йўл бекатлари оралиғининг поезд йўналиши бўйлаб ўнг томондан 6-вагони 3-ойнасига қаттиқ жисм келиб тегиши оқибатида дарз кетганлиги аниқланди. Ушбу ҳуқуқбузарликни Нарпай тумани Алишер Навоий номли маҳаллада яшовчи 2005 йилда туғилган, мактаб ўқувчиси М.Ш. содир қилган.

Айни пайтда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш ишларини олиб бормоқда.