Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпайликлар янги кутубхонада 10 мингта китоб ўқимоқчи

Нарпай туманидаги Мирбозор қўрғонида янгидан барпо этилган “Китоб олами” ёшлар кутубхонаси ишга тушди.

427 миллион сўмлик лойиҳа асосида бунёд этилган кутубхонада 10 мингга яқин турли мавзудаги адабиётлар ўрин олган. Замонавий тарзда қурилган шинам кутубхонада WI-FI тармоғи йўлга қўйилган ва 300 га яқин адабиётларнинг электрон нусхаси ўрин олган. Мазкур маданият марказида нафақат китоб мутолаа қилиш, балки китобхонлар ўзлари қизиққан адабиётларни харид қилиш имкониятига ҳам эга.