Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпайнинг 4 та маҳалласи аҳолисига сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилади

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Нарпай тумани давлат хизматлари маркази ходимлари шу йилнинг 12 октябрь куни соат 09:00 дан соат 14:00 га қадар тумандаги Xўжакарзон маҳалласида Бирлик, Чархин, Соҳибкор маҳаллаларида яшовчи фуқароларга сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатади.

Сайёр қабулда:

- электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш;

- фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш;

- тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш;

- жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш.

- жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш;

- давлат мактабгача таълим муассасаларига ариза олиш ва жойлаштириш учун йўлланмалар бериш ва бошқа давлат хизматлари кўрсатилади.

 

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.