Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Навоий шаҳридаги 4 қаватли савдо комплексида катта ёнғин бўлди (видео)

Кеча, 16 январь куни соат тахминан 21:15 да Навоий шаҳридаги 4 қаватдан иборат бўлган Навоий савдо комплексининг тўртинчи қаватида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар берди.

Ёнғин оқибатида 150 квадрат метр бўлган 6 та кийим кечак савдо дўкони ёниб яроқсиз холга келган, 14 та савдо дўкони эса зарарланган. Тан жароҳати олган фуқаролар ва қурбонлар йўқ. Айни вақтда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.