Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Непалда йўловчи самолёти ҳалокатга учради, 22 киши ҳалок бўлди

Непал қидирув-қутқарув бригадаси кеча, 29 май куни ғойиб бўлган Таrа Air авиакомпанияси самолёти бўлакларини мамлакат шимолидаги Мустанг туманидан топган.

Бўлаклар туширилган фотосуратларда самолёт тўлиқ вайрон бўлганини кўриш мумкин. Шунингдек, воқеа жойидан ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилган.

Маълум бўлишича, Таrа Air самолёти 29 май куни эрталаб радарлардан йўқолиб қолган. Унинг бортида 22 киши бўлган. Самолёт Покхара сайёҳлик шаҳридан Непал шимолидаги Жомсомга учаётган эди. Мамлакат пиёда қўшинлари вакили Нараян Сильвал борт Ламче дарёси этагига қулаб тушганини маълум қилган.

«Интерфакс»нинг ёзишича, самолёт бортида 16 нафар Непал, тўрт нафар Ҳиндистон ва икки нафар Германия фуқаролари бўлган.

Самолёт билан алоқа парвоздан кейин 20 дақиқа ўтиб йўқолган.