Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нева дарёсидан ўзбекистонликнинг жасади топилди

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси (Россия) 2019 йил 3 октябрь куни Ленинград вилояти ҳудудида Нева дарёсида Ўзбекистон фуқароси Ш.М.нинг жасади топилганини маълум қилган.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда тиббий экспертиза ўтказилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва жасадни ватанга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда марҳумнинг қариндошларига ёрдам бермоқда.