Никоҳдан ажратиш юзасидан судга даъво аризаси киритилганда тўловни ким қилади ва у қанча?
- 03.11.2022 17:11
- 793
- Сўраган эдингиз
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси Аҳмадали Жўраев жавоб беради.
- "Давлат божи тўғрисида"ги қонунга асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 600 минг сўм ҳамда БҲМнинг 7 фоизи миқдорида (21 минг сўм) почта харажати тўланади.
Баъзида томонлар тўловни ким қилади, қабилида саволларни беришади. Бу ҳам кўпинча тўлов миқдорини билмаслик оқибатида юзага келади. Айтиш лозимки, тўловлар даъвогар томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ажрим билан боғлиқ суд ишларида никоҳдан ажратилгандан сўнг суд томонлардан бирига ёки иккисига ҳам БҲМнинг 3 баравари миқдорида ФХДЁга тўлов юклайди.
Такрорий никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризалар учун тўловлар БҲМнинг 4 баравари миқдорида белгиланган.
Теглар:
ажримлар