Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нима учун АҚШда 30 минг йиллик қамоқ жазоси берилади?

Америкада жиноий жавобгарлик кўриб чиқилаётганда суд жиноятнинг ҳар бир ҳолати учун алоҳида қамоқ жазоси белгилайди.

Масалан, вакцина олганлик ҳақида қалбаки сертификат бергани учун америкалик доришуносни 120 йил қамоқ жазоси кутмоқда.

1994 йилда АҚШда жиноятчи Чарльз Скотт Робинсон гўдакни зўрлагани учун ҳар бир исботланган ҳолат учун 5000 йил, жами 30000 йилга қамоқ жазоси олган. Ўша йили яна бошқа америкалик жиноятчилар Аллан Уэйин Маклорин, Даррон Беналфольд Андерсон ўғирлик, босқинчилик, номусга тажовуз учун 20750 йил, 11250 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Тоғаймурод ШОМУРОДОВ тайёрлади.