Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess-2024" мусобақасида 3-ўринни эгаллади

Нидерландияда бўлиб ўтган "Tata Steel Chess-2024" мусобақаси ўз якунига етди.

Мусобақанинг 13-тур ўйинларидан кейин ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов германиялик Александр Донченкони мағлубиятга учратиб, очколари сонини 8,5 тага етказиб олганди.
Бир йўла 4 нафар шахматчи 8,5 очко тўплагани сабабли ғолиб тай-брекда аниқланадиган бўлди. Қўшимча партияларда Нодирбек Абдусатторов, Аниш Гири, Гукеш ва Йи Вей иштирок этди.
Қуръага кўра, Нодирбек хитойлик Йи Вей билан тўқнаш келди ва 0,5 : 1,5 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа у учинчи ўрин билан кифояланди.
Якунда финал баҳсида Гукешни таслим этган Йи Вей нуфузли мусобақа ғолиби бўлди.