Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Ноу-хау” “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”дан жой олди

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”нинг янги таҳририга жамиятда юз берган ўзгаришлар натижасида истеъмолга кириб келган юзлаб янги сўз ва атамалар киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.

“Масалан, брокер, депозит, дилер, консалтинг, лизинг, менежер, менежмент, мониторинг, ноу-хау, санация, холдинг, дисплей, интернет, монитор, принтер, сайт, сканер, файл сингари бир қанча янги сўзлар шулар жумласига киради”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти томонидан 2006—2008 йилларда 5 жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” яратилган ва нашр этилган. Янги луғат мазкур нашрнинг тўлдирилган янги таҳриридир ва уч минг нусхада чоп этилган.

“Ушбу луғатга 80 мингга яқин ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган сўз ва сўз бирикмалари, фан, санъат, маданият ва техника соҳаларига оид терминлар, шеваларда қўлланадиган сўзлар, тарихий атамалар жамланган”, дейилади хабарда.