Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нуробод тумани Ҳазармали қишлоғи мобил алоқа хизмати билан таъминланди

Куни кеча Ҳазармали қишлоғида Uzmobile филиали база станцияси ўрнатилиб, ушбу қишлоқда истиқомат қилувчи 2000 га яқин аҳоли мобил алоқа хизматларидан фойдаланиши йўлга қўйилди. Буни ушбу ҳудуд фаоллари ва кенг жамоатчилик катта хурсандчилик билан қабул қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш вазирлигининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси хабар бермоқда.

Рельеф жиҳатдан нотекис бўлган мазкур ҳудудда авваллари алоқа ўрнатиш имконияти имконсиз эди, баъзида қир устида алоқа ўрнатилар эди. Энди эса бунга барҳам берилиб, чекка ҳудудларда мобил алоқа қамровини кенгайтириш ва аҳоли пунктларини 100 фоиз алоқа қамрови билан таъминлаш чора-тадбирлари натижасида мобил алоқа база станцияси ўрнатилди.

Мазкур чора-тадбирлар режасининг бажарилиши Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан назоратга олинган.