Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда байрам шукуҳи

Юртимизда Вaтaнимиз мустaқиллигининг 28 йиллик шодиёнaси шукуҳи кезиб юрибди. Одамлар кўнглида, юзида энг улуғ, энг азиз байрамга хос кайфият.

Нуробод тумани марказида эрта тонгдан янграган карнай-сурнай садолари катта-ю кичикни “Меҳнат ўйингоҳи”га чорлади.

Туман ҳокими Ф.Зоиров йиғилганларни байрам билан қутлаб, ҳудудда амалга оширилган ижобий ўзгаришларни эътироф қилди.

Таъкидландики, жорий йилнинг ўтган даврида инвестиция дастурига кўра 2 та тиббиёт, 3 та мактаб, 5 та давлат мактабгача таълим муассасаси, ёпиқ турдаги спорт иншооти, ёшлар маркази, кам таъминланган оилалар учун 9.4 миллиард сўм маблағ эвазига 58 та арзон уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 9,3 миллард сўмлик 6 та янги сув иншооти, Республика аҳамиятига эга “Нуробод-Нурбулоқ-Иштихон" автомобил йўлининг 0-31 километр қисмида 25 миллиард сўмлик жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Тумандаги ички йўлларнинг 6,2 километрида 9 та лойиҳа асосида қиймати 1,2 миллиард сўмлик ишлар якунига етказилди.

Кун кеч бўлаётган бўлса-да, ҳеч кимнинг ўйингоҳдан кетгиси келмаяпти. Чунки туман маданият бўлими, фольклор этнографик жамоаларининг бадиий чиқишлари, миллий ўйинлар намойиши барчага завқ улашмоқда.