Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилинди

Нуробод туманининг Оқсой қишлоғидаги 14-мактабгача таълим ташкилоти маҳаллий бюджетдан ажратилган 59 миллион сўм эвазига реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Амалга оширилган ушбу хайрли иш туфайли МТТ ўз бағрига 75 нафар болани қамраб олиш имкониятига эга бўлиб, 9 нафар педагог, 3 нафар ёрдамчи ходим иш билан таъминланди.