Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда халқаро сертификатга эга вилоятдаги ягона корхона фаолият юритмоқда

Самарқандлик журналист ва блогерлар учун бу галги пресс-тур Нурободда ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигидаги медиа режага асосан ташкил этилган пресс-тур иштирокчилари дастлаб туманнинг Сазағон маҳалласидаги “Tespask Investment”, “Оil Extraction”, “Maroqand Sement” корхоналари фаолияти билан танишишди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Ф.Зойиров туман салоҳияти ҳақида қисқача маълумот берди. Жумладан, Ургут эркин иқтисодий зонасининг Нуробод филиалида 3 та корхона ишга тушган. Бир пайтлар экспорт ҳақида сўз бўлмаган туманда бу йил 5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Илгариги бешта боғча 15 тага айланган. 15 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган. Расмда кўрганингиз, полипропилен маҳсулотлар шу иқтисодий зонада ишлаб чиқарилмоқда.

- 40 турдаги ПЭТ капсулалари ишлаб чиқарамиз, - дейди  “Оil Extraction” корхонаси раҳбари Фармон Шарипов. - Ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган корхонамиз вилоятда халқаро сертификатга эга ягона корхона ҳисобланади. Айни пайтда 40 нафар ишчимиз бор.

Ҳудудда барпо этилган бу корхоналарда сазағонлик, тепақуллик ёшлар меҳнат қилмоқда.

Гулруҳ МЎМИНОВА.