Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нью-Йоркда мактаб автобуси ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Мактаб оркестри ва рақс гуруҳи аъзолари бўлган автобус ҳалокатида камида икки киши ҳалок бўлган. Ўнлаб ўқувчилар яраланган.

Автобус Фармингдейл ўрта мактаби ўқувчиларини Пенсилвания штатининг Грели шаҳридаги мусиқа лагерига олиб кетаётган бўлган.

Ваваянда шаҳри яқинида, белгиланган манзилдан 30 дақиқа қолганда автомобиль катта йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилиб кетган. Оркестр директори ва ўқитувчи ҳалок бўлгани айтилмоқда. Беш нафар боланинг аҳволи оғир.