Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Объектлар фақат қарор бўлганда тендерсиз берилади

Мустақиллик майдонидаги 431 миллиард сўмлик ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳеч қандай тендерларсиз пойтахтда фаолият юритаётган “12-Трест” қурилиш компаниясига берилди. Нега шундай катта лойиҳалар тендерсиз бир компанияга берилган? Вилоят қурилиш бош бошқармасида Қурилиш вазири Ботир Зокиров билан ўтказилган матбуот анжуманида шу ва шу каби саволларга жавоб қайтарилди. 

- «12-Трест» 40 йилдан ортиқ вақт давомида қурилиш соҳасида фаолият юритаётган Ўзбекистондаги энг йирик қурилиш ташкилотларидан бири, - дейди Б.Зокиров. - Бир пайтлар мен ҳам шу ташкилотда ишлаганман.

Энди савол туғилади. Нима сабабдан «12-Трест» бугун кўп жойда танланмоқда?

Бу ташкилот мустақилликнинг бошларидан ҳозиргача жуда кўп биноларни қурган, қуряпти. Аслида Олий Мажлис ва Админстрацияга тегишли бўлган объектларни қуриш билан шуғулланувчи давлат ташкилоти бор. Асосий йирик объектлар мазкур ташкилот томонидан қилинади. Аммо бу ташкилотда имконият бўлмаганлиги туфайли Олий Мажлис биносига ҳам «12-Трест» жалб қилинди. 

Бундай йирик объектлар тендерсиз фақат Президент қарори ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан берилади. Қайсики тендерсиз берилган объект бўлса билингки ўша объектнинг қарори бор. 

Вазирлар Маҳкамасига тегишли қарор учун лойиҳани Қурилиш вазирлиги эмас, балки буюртмачи киритади. Масалан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Шаҳидлар хиёбони бўйича қурилишга буюртма беряптими, лойиҳани ҳам ҳокимликнинг ўзи Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Вилоят қурилиш бош бошқармаси ахборот хизмати.