Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Одам ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисасида айбдор ҳайдовчига қандай чора кўрилди?

Ургут туманидаги “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Ж.Арсланов томонидан йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ жиноят иши сайёр судда кўриб чиқилди.

Судланувчи Б.Мўминов  жорий йилнинг 8 июль куни соат 23:30 ларда, “Ургут-Қоратепа” автомобиль йўлида бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли автомашина билан Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда И.И. ни уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.

Б.Мўминов ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айбланиб, (жабрланувчининг даъвоси йўқлиги инобатга олинди), ЖКнинг 45, 57-моддалари қўлланилиб, 2 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат ҳисобига ундириш шарти билан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича

Ургут туман суди.