Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Одамлар йўловчи сифатида қачон самолётларда уча бошлаган?

102 йил олдин Германияда дунёдаги биринчи йўловчи авиакомпанияси ишга туширилган.

Йўловчи ҳаво транспорти бозори Биринчи жаҳон уруши тугагандан сўнг ривожлана бошлади. Дастлаб вақтни бой бермасдан сақланиб қолинган ҳарбий самолётлардан фойдаланишга қарор қилинди. Кимдир хизматдан кейин уйига қайтар, бошқалари эса яхшироқ ҳаёт излаб бошқа мамлакатларга кўчиб ўтарди.

Йўловчи авиакомпанияларини ишга тушириш ғоясидан олдин одамлар бутун дунё бўйлаб поездлар ва кемаларда саёҳат қилишган. Замонавий одам бу жуда узоқ вақтни талаб қилган бўларди, деб ўйлайди, бироқ бундай лайнерлардаги хизматларни хисобга олсак, бу саёҳатлар тўлиқ ҳуқуқли таътилга айланишга улгурганини тасвирлаш қийин бўлмаса керак. 5-tv.ru. сайти ҳозирда ҳаммабоп саналмиш биринчи йўловчи авиалиниялар қандай пайдо бўлгани ҳақида ҳикоя қилади.

Биринчи йўловчи авиалинияларининг пайдо бўлиши

Бортида йўловчи билан биринчи тижорат парвози 1914 йилда АҚШнинг Флорида штатида амалга оширилган бўлса-да, мунтазам йўловчи ҳаво транспортининг кашшофи Германия ҳисобланади.

Примерно так выглядел AER J, выполнивший рейс из Берлина в Веймар. На фото гидросамолеты Северного флота во время Великой Отечественной войны

Биринчи парвоз Берлиндан Веймарга 1919 йилнинг 5 февралида амалга оширилган. Бу парвозлар замонавий одамлар ўрганиб қолганларига умуман ўхшамас эди. Собиқ ҳарбий ҳужумчи AEG J самолёти кабинаси очиқ бўлиб, йўловчилар кабинага чиқишдан олдин учиш костюмлари, дубулға, кўзойнак ва мўйнали этик кийиб олишлари керак бўларди. Лайнерлар 4,5 минг метр баланликда учган, ҳозирда эса бу ўн мингдан ошади.

Бошқа Европа давлатлари ҳам Германиядан қолишмади. 1919 йилда Париждан Брюсселга учадиган Lignes Aeriennes Farman биринчи халқаро компанияси пайдо бўлди.

1920 йилларнинг бошларига келиб аҳоли ўртасида ҳосил бўлган Европа йўловчи линияларининг бутун тармоғига талаб ортиб борди. Йўловчилар манзилларига етиб бориши учун кемаларда бир неча ҳафта сарфлаши керак бўларди, самолётда эса тунги тўхташлар билан бирга бир неча кунда етиб олишарди. Масалан, бортида ҳатто бар ва етти хил кечки овқат ташкил қилинган лайнерда Лондондан Ҳиндистонгача олти кун, Австралиягача эса ўн кун кетарди. Бу узоқ масофалар учун парвозлар чипта нархи 21 минг замонавий доллардан ошмасди.

Самолётлар океан бўйлаб қачон уча бошлади?

1913 йилда Daily Mail газетаси ўз ўқувчиларини ҳайратда қолдириб Атлантика океанини 72 соатда самолётда кесиб ўтган кишига ўн минг фунт стерлинг мукофот берилиши тўғрисидаги танловни эълон қилди. Кўнгиллилар топилмади ва Биринчи жаҳон уруши бошланганидан бир йил ўтгач, танлов тўхтатилди. Тинмас журналистлар 1918 йилда танловни қайтадан тиклаш фикрига қайтди. Икки тажрибали учувчи Джон Алкок ва Артур Браун кўнгилли бўлишга талабгор бўлиб ушбу хавфли саёҳатга чиқди. 1919 йилнинг 14 июнида учувчилар Канаданинг Сент-Жон шаҳридан Ирландиянинг Клифденига йўл олишди. Парвоз 16 соат 28 дақиқа давом этди. Шу тариқа икки жасур учувчи йўловчиларнинг трансатлантик парвозлари шаклланишига асос солди.

Летчик Черльз Линдберг

Йўловчи авиациясининг гуллаган даври 50-60 йилларга тўғри келди. Ўша даврлардаги самолётларнинг қиёфаси ва хизмат кўрсатиши ҳақида афсоналар юради. Йўловчиларга бериладиган таомлар фақат чинни идишларда берилган. Курсиларнинг кенглиги 45 сантиметрни ташкил қилиб, улар осонгина каравотга айланиши мумкин эди. Эндиликда бу дабдаба фақат етакчи авиакомпанияларнинг биринчи синфида мавжуд.

Биринчи арзон авиакомпания ва ҳаммабоп ҳаво саёҳати

1970-йилларда авиакомпаниялар эгалари ўз авиалиниялари нафақат бойлар, балки ҳамма учун очиқ бўлиши кераклигини оддий математика орқали, яъни йўловчи қанча кўп бўлса, чипталар арзон, шунга яраша кўп мижоз тўплаб,  пул ишлаб олиш мумкинлигини тушуниб етишди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.