Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЎФА: Aбдужамол Исроилов уч ўйинга дисквалификация қилинди, Иван Йевич икки ўйинга четлатилди, Иброҳим Йўлдошевга нисбатан жарима қўлланилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига 4-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Динамо” учрашувида “Динамо” жамоаси футболчиси Aбдужамол Исроилов учрашувнинг 64-дақиқасида рақиб ўйинчисининг юзига боши билан зарба бергани ва тажовузкор хатти-ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган.

Йиғилишда бу ҳолат чуқур ўрганилган ва Aбдужамол Исроиловга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва молиявий жарима интизом чораси қўлланилган.

“Динамо” жамоаси ёрдамчи мураббийи Иван Йевич учрашув якунлангач ҳакамлар бригадаси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Шу боис, Иван Йевичга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

“Динамо” жамоаси футболчиси Иброҳим Йўлдошев учрашув якунига етгач реклама конструкциясига зарба бериб, унга шикаст етказган.

Шу сабабли Иброҳим Йўлдошевга нисбатан молиявий жарима интизом чораси қўлланилди, - дейилади ЎФА хабарида.