Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Оила” маркази директори янги лавозимга тайинланди

Дилором Тошмуҳамедова 2019 йил ўтган сайловларда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига, сўнг Сенат аъзолигига сайланди.

Д.Тошмуҳамедова 2020 йилнинг январь ойида Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

Ўзбекистон Конституциясининг 88-моддасига кўра, Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенатнинг доимий асосда ишловчи аъзолари ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 февралдаги қарорига мувофиқ сенатор Дилором Гафурджановна Ташмуҳамедова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳукумат ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда “Оила” марказининг матбуот хизмати хабар берди.

Дилором Тошмуҳамедова Ўзбекистон Республикаси Парламенти Қонунчилик палатасининг I ва II чақириғи (2008-2015 йиллар) Спикери лавозимида фаолият юритган.