Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Сенатнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўққизинчи ялпи мажлиси бошланди.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.