Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олти ойда 3 754 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 954 нафар фуқаро ҳалок бўлган

2021 йилнинг 6 ойида республика бўйича содир этилган умумий жиноятларнинг 95,3 фоизи фош этилган, қидирувдаги 1 833 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 218 нафар шахс топилган.

Қолаверса, автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаган.

Шу сабабли 2021 йилнинг 6 ойи давомида жами 3,5 миллионга яқин, 2020 йилга нисбатан 40,8 фоизга кўп йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилган.

Оқибатда 3 754 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 3 170 нафар фуқаро жароҳатланган ва 954 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Энг ачинарлиси, 2021 йилнинг ўтган 6 ойида болалар билан боғлиқ 542 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 458 нафар бола жароҳатланган ва 104 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Ички ишлар вазири жорий йил 28 июль куни Олий Мажлис юқори палатасининг ўн еттинчи ялпи мажлиси олдидан Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотида маълум қилди (https://senat.uz/uz/lists/view/3197).