Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Она тилим, сен руҳимнинг қанотисан”

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган 1989 йил 21 октябрь куни тарихда ўчмайдиган қувончли кун сифатида халқимиз қалбида муҳрланиб қолди.

Ўтган йили эса Президентимиз 21 октябрь санасини мамлакатимизда Ўзбек тили байрами сифатида нишонланадиган кун этиб белгилади. Ушбу сана, умуман, октябрь ойи юртимизда ўзига хос байрам, тил ривожига бағишланган тадбирлар тарзида ўтди.

Шу қаторида мактабимизда ҳам октябрь ойида ўзбек тилини тарғиб этадиган қатор тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчилари фан ойлигини “Она тилим, сен руҳимнинг қанотисан” шиори асосида ўтказди. Бунинг учун 4 октябрда чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ўқувчиларнинг ўзбек тилига бўлган меҳрини ошириш, нутқини яхшилаш, фикрлаш доирасини кенгайтириш мақсадида очиқ дарслар, тадбирлар, музейларга саёҳатлар ҳамда беллашувлар ўтказди.

Барча тадбирларда ўқувчилар фаол иштирок этди. Алишер Навоий, Бобур ғазалларини ёддан айтиш бўйича ой давомида ташкил этилган ўзига хос баҳс ўқувчиларнинг она тилига бўлган меҳрини янада оширди.


М.Турдиева,
Самарқанд шаҳридаги Дамир Салимов номли 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.