Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарё ҳокими янги ўқув йили олдидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчилар билан учрашди

Оқдарё туман ҳокимлиги томонидан байрам арафасида тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган болаларга кийим-кечак, ўқув қуроллари жамланмасидан иборат совға-саломлар тарқатилди.

 - Ҳар бирингиз давлатимиз, жамият эътиборидасиз, - туман ҳокими Ф.Абилов ўқувчи ёшларни мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда янги ўқув йили бошланиши билан қутлар экан, шундай деди. – Бу эътиборни доим ҳис қилиб яшаб, аъло баҳоларга ўқишингизни, соғ-саломат вояга етиб, жамиятга керакли инсон бўлиб улғайишингизни истайман. Ва бунинг учун қўлимиздан келганча сизларга ёрдам беришга тайёрмиз.