Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарё ва Ургутда ерларни катта маблағга сотаётган фермер хўжалиги раҳбарлари қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда тезкор тадбир ўтказилди.

Қайд этилишича, Оқдарё туманидаги фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжалик балансидаги 4,8 гектар ер майдонини 45 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 25 минг доллар олган вақтида, Ургут туманидаги фермер хўжалик бошқарувчиси эса 1 гектар ерни харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг доллар олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.